Сарлавҳа, лид ва хулоса журналистик мақоланинг асосий элементлари ҳисобланади.

Интернетда мақоланинг 90% муваффақиятини таъминлаб берувчи элемент –  бу сарлавҳадир. Тўғри танланган сарлавҳа ўқувчининг эътиборини жалб қилади, мазмунни ёритиб беради ёки аксинча сирлилик бахш этади.

Сарлавҳанинг иккита вазифаси мавжуд – биринчиси ахборот бериш учун мўлжалланган бўлса, иккинчиси эса ўқувчи билан алоқа ўрнатишда фойдаланилади. Сарлавҳада юқорида келтириб ўтканимиздек, мақолага сирлилик бериш мақсадида, ёлғон ёки нотўғри ахборот берилиши асло мумкун эмас. Чунки фойдаланувчи мақоладан кутган маълумотни тўлиқ олмаса, унда муаллиф, сайтга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлади ва у шу заҳоти сайтни тарк этади. Оқибатда сайт ўз аудиториясини йўқотади, обрўсига путур етказади.

Сарлавҳага талаблар қуйидагича:

– фикр аниқ берилиши;

– бир сарлавҳада битта фикр ёки ахборот мавжудлиги;

– текстда мақоланинг асосий ғояси акс этиши;

– мақола мазмунига нисбатан зиддиятлар кузатилмаслиги;

– аниқ, тушунарли бўлиши;

– ўқувчининг диққат-эътиборини жалб қила олиши мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Тўғри ва нотуғри қўлланилган сарлавҳалар мисоллари:

Сирли сарлавҳалар:

  1. Замонамиз қахрамони – ким у?
  2. Ривальдо “Barselona”ни бошқариши мумкин.

Сарлавҳада мақоланинг асосий ғояси акс этган:

  1. “MIT.uz” – глобал тармоқдаги миллий ҳаракат!
  2. “Соғлом ахборот муҳити сари”

Сарлавҳада ахборот тўлиқ ёритилган

  1. “Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakatining “Milliy internet tanlovi”
  2. “Қувноқлар ва зукколар”дан хабарлар .

Нотўғри тузилган сарлавҳалар мисоли

Сарлавҳада  1тадан ортиқ  ахборот берилган
Олий таълим муассасалари аро ўтказилган «Тафаккур синовлари» Республика танловининг биринчи (ҳудудий) босқичи ҳақида маълумот .
8. Бердақ номидаги  Қорақалпоғистон Республикаси мусиқали драма театрининг кунлари .

Эътиборни жалб қила олмайдиган:

9. “Инновацион лойиҳалар ва янги ғоялар – мамлакатимиз истиқболининг кафолати” мавзусида давра суҳбати .
10. Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги жамоатчилик кенгашининг февраль ойидаги йиғилиши .

Д. Мамутова